• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси – Ўзбекистон Республикаси депозитарлик тизимида депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобини юритиш ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминлайди.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги №263 “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги қарори билан ташкил этилган.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси мижозларга кенг миқёсдаги депозитарлик ва консультатив хизматларни кўрсатиш билан бир қаторда, шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда иш олиб боради. Марказий депозитарий ходимлари мижозларнинг барча қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича ахборот бериш учун етарлича билим ва тажрибага эгалар. 

Мақолалар

Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусидаги Форум ўтказилади.

 

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг меҳнат жамоаси барчангизни  Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрами билан самимий муборакбод этади.

2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Марказий депозитарийда 601 акциядорлик жамиятининг 143 390,84 млрд.сўм номинал қийматга эга 12497,11 млрд.дона қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисоби юритилмоқда.

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2020 йилдаги фаолият йўналишлари тўғрисида расмий йиллик ҳисобот тайёрланди.