• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИГА LEI ХАЛҚАРО КОДИ БЕРИЛДИ

«Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси» давлат корхонасига LEI коди берилди – 253400SW1QJQSB3A2U49.

Legal Entity Identifier (юридик шахсни идентификация қилиш халқаро коди, LEI) — ISO 17442 халқаро стандартига мувофиқ юридик шахсга бериладиган ва молиявий транзакциялар (молия ва фонд бозорларида тузиладиган битимлар, депо ҳисобварағи ва пул ҳисобварағи бўйича операциялар ва бошқалар)да иштирок этадиган юридик шахсларни аниқ ва уникал идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар асосида яратиладиган уникал код (идентификатор) ҳисобланади. LEI коди юридик шахсларнинг мулкчилик тузилмаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади ва шу билан бирга "кимнинг ким эканлиги" (1-даражали маълумот) ва "кимнинг кимга эгалик қилиши" (2-даражали маълумот) тўғрисидаги саволларга жавоб топишга имкон беради.

LEI  коди LEI-кодларни бериш билан шуғулланадиган Local Operating Unit (LOU) – Миллий ҳисоб депозитарийси (МҲД, Россия Федерацияси) ташкилоти томонидан Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсига берилди. LOU-МҲД томонидан берилган LEI кодлари www.lei-code.ru веб-сайтидан, шунингдек, LOU-МҲД GLEIF томонидан белгиланган форматда ахборот тақдим этадиган Global Legal Entity Identifier Foundation (GLEIF) халқаро маълумотлар базасидан ўрин олган.

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан олинган LEI коди ушбу кодларга эга бўлган юридик шахслар учун белгиланган тартиб-таомиллар асосида юридик шахсларни идентификациялаш глобал тизимида ҳар йили текширувдан ўтказилади.