• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси – Ўзбекистон Республикаси депозитарлик тизимида депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобини юритиш ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминлайди.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги №263 “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги қарори билан ташкил этилган.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси мижозларга кенг миқёсдаги депозитарлик ва консультатив хизматларни кўрсатиш билан бир қаторда, шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда иш олиб боради. Марказий депозитарий ходимлари мижозларнинг барча қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича ахборот бериш учун етарлича билим ва тажрибага эгалар. 

Мақолалар

«DEPO COMPASS» - янги форматда!

Янгиланган «DEPO COMPASS» ойлик тўпламининг илк сони билан танишинг!

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг «DEPO-ХАБАРНОМА» ойлик ахборот нашрининг янги форматдаги илк сони муштарийларга тақдим этилмоқда!

Жорий йилнинг 11-12 май кунларида Ўзбекистон Марказий банки, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва Ўзбекистон Республика валюта биржаси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси “Clearstream”нинг Марказий, Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича уюшмасининг 17-саммитида иштирок этмоқда.

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси барча фахрийларимизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклайди!