• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Ахборот хизматлари

Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги Низом»га (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 февралда 1656-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2007 йил 5 февралдаги 21-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ ваколатли давлат органларига қарздорларнинг депо ҳисобварақларида қимматли қоғозлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни бериш бўйича ахборот хизматларини кўрсатади.

Шунингдек, Марказий депозитарийнинг расмий сайтида ҳар ҳафтада  эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ҳисобини юритиш ва сақлаш бўйича статистик маълумотлар жойлаштириб борилади.