• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Акциядорлик жамияти

Ахборот-техник кузатиш хизматлари

Марказий депозитарий акциядорлик жамиятларига корпоратив веб-сайтни ахборот-техник кузатиш хизматини ҳамда бир қатор янги техник ва технологик хизматларни таклиф этади.

АЖ корпоратив веб-сайтини ахборот ва техник қўллаб-қувватлаш сирасига қуйидагилар киради:

• сайтни дастлабки ахборот материаллари билан тўлдириш;

• АЖ фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишга кўмаклашиш;

• сайтни маъмурий бошқариш (техник қўллаб-қувватлаш) ва маълумотларни янгилаш;

• меъёрий ҳужжатлар талаблари ўзгартирилган ҳолларда, сайт материалларини унга мувофиқлаштириш.

Айтиш жоизки, Марказий депозитарий такомиллаштирилган компьютер ускуналари билан жиҳозланган замонавий техник таъминотга эга. Технологик инфратузилманинг асоси Informix муҳитида ишлайдиган асосий маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш дастурини ва фонд бозорининг бошқа ташкилотлари билан ўзаро алоқани таъминлаш, маълумотларни заҳиралаш ва яратиш учун мўлжалланган ёрдамчи дастурлар тўпламини ўз ичига олган дастурий-техник мажмуа (ДТМ) ҳисобланади. Марказий депозитарийнинг ДТМ таркибига UNIX операцион тизимида ишлайдиган олтита махсус сервер киради.

Вес: 
0