Марказий депозитарий – юқори натижаларни кўзлайди!
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
№ | Лавозим номи | Номзодларга қўйиладиган талаблар | Бўш ўринлар сони |
1 | Ҳуқуқшунослик хизмати бош мутахассиси | Олий юридик маълумот (магистр даражаси мақсадга мувофиқ), Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базасини мукаммал билиши, ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича камида 1 йил иш стажига эга бўлиши, ҳамда компьютерда ишлаш тажрибасига эга бўлиши зарур. | 1 |
2 | Дастур таъминотини ишлаб чиқиш ва маълумотлар банкини юритиш бўлими бош мутахассиси | Олий маълумот (муҳандис-техник йўналиши бўйича - магистр даражаси мақсадга мувофиқ), ахборот технологиялари ва дастурлаш бўйича компьютер программаларида ишлаш қобилиятига, шунингдек маълумотлар базасини тузиш, ташкил этиш ва юритиш йўналиши бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлиши лозим. | 1 |
3 | Қимматли қоғозлар чиқарилишларига хизмат кўрсатиш бўйича бош мутахассис | Олий маълумот (иқтисодиёт ёки молия йўналиши бўйича - магистр даражаси мақсадга мувофиқ). Депозитарлик тизимида камида 3 йил иш стажига ва Қимматли коғозлар бозори инвестиция муассасаси мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлиши ва компьютер дастурлари билан ишлашни, рус тилини билиши лозим. | 1 |
4 | Маълумотлар базаси серверларини администрациялаш бўлими бош мутахассиси | Олий маълумот (муҳандис-техник йўналиши бўйича - магистр даражаси мақсадга мувофиқ), веб-сайтлар яратиш тажрибасига, шунингдек UNIX/LINUX ва WINDOWS операцион тизимларида ишлаш кўникмасига ҳамда ушбу йўналишларда камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. | 1 |
Номзодлар қўйиладиган умумий талаблар:
1. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтганлиги.
2. Барча xодимлар 3 ой синов муддати билан тайинланади.
Номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
• резюме;
• паспорт;
• ҳарбий гувоҳнома;
• диплом;
• меҳнат дафтарчаси;
• тиббий маълумотнома (иxтиёрий).
Алоқа
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй, 3-қават
Телефон: (998 71) 267-37-42, (998 71) 267-36-42
Резюме формаси бу ерда (ўзбек тилида)