• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Депозитар хизматлар

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ўз фаолиятини «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан юритади. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39 ва 40-моддаларида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари атрофлича баён этилган.

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Марказий депозитарийга қуйидаги мутлақ вазифалар юклатилган:

қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш;

ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;

қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш;

давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

инвестиция воситачиларининг депо ҳисобварақларини юритиш;

қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

Депонентларнинг ягона базасини юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодларни бериш;

депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.