2020 йилдан буён Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, хусусан акция эгалари учун масофадан овоз бериш имкониятини яратиш мақсадида акциядорларнинг умумий йиғилишларини Интернет тармоғи орқали онлайн режимда масофадан туриб ўтказишга мўлжалланган янги “eVOTE - Электрон овоз бериш” хизмати жорий этилди.
Ушбу хизмат айниқса пандемия даврида ўзининг долзарблигини намойиш қилди. eVOTE хизматидан фойдаланиш учун учун махсус техник воситалар талаб қилинмайди - мижозга фақат Интернетга кириш ва тизимда рўйхатдан ўтиш кифоя.
Фақат 2020 йилнинг ўзида мазкур eVOTE платформасида акциядорлик жамиятлари акциядорларининг 60 умумий йиғилишлари муваффақиятли ўтказилди.
Яқин вақтларда eVOTE - электрон овоз бериш хизматини янада такомиллаштириш кўзда тутилмоқда, яъни умумий йиғилишлардан ташқари кузатув кенгашларининг мажлисларини ҳам масофавий тарзда ўтказиш имконияти ишга туширилади.