• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Хизматлар

Умумий ахборот

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ўз мижозларига кенг қамровли депозитар хизматларни кўрсатади, Ўзбекистоннинг етакчи савдо майдончаларида, яъни «Тошкент» Республика фонд биржаси ва «Elsis SAVDO» биржадан ташқари савдолар тизимида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар бўйича қимматли қоғозлар етказилиб берилишини таъминлайди, шунингдек ўзбек эмитентларига қимматли қоғозларнинг халқаро кодлари берилишини таъминлайди. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатишда тўлақонли электрон ҳужжат айланмасидан фойдаланиш Марказий депозитарийнинг ўз олдига қўйилган вазифаларни фаол ва самарали тарзда ҳал этишига имкон яратади.

Шунингдек, Марказий депозитарий фонд бозорининг йирик институтларидан бири сифатида ўз мижозларига 30 дан зиёд депозитар ва депозитар фаолиятга яқин хизматларни кўрсатади. Асосий хизматлардан ташқари, Марказий депозитарий акциядорлик жамиятларига улар томонидан корпоратив ҳаракатларни амалга оширишда қуйидаги ахборот-маслаҳат хизматларини кўрсатади:

1)     Депозитар хизматлар

2)     Ахборот хизматлари

3)     Маслаҳат хизматлари

4)     Ахборот-техник хизматлар

5)     Семинар-тренинглар.