Марказий депозитарий фонд бозорининг йирик институти сифатида ўз мижозларига 30 га яқин депозитар ва депозитар фаолиятга тааллуқли бошқа турдаги хизматларни кўрсатади.
2014 йилдан буён Марказий депозитарий томонидан янги хизмат тури киритилди: акциядорлик жамиятларига улар томонидан корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ҳамда қимматли қоғозлар эмиссиясини тайёрлашда маслаҳат хизматлари.
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЧКИ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИНИ ТАЙЁРЛАШ
1. Қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш:
акциядорлик жамиятини ташкил этишда (таъсис этишда) – бирламчи чиқарилиш;
давлат корхонасини АЖга айлантиришда (бирламчи чиқарилиш);
устав капиталини эълон қилинган акцияларни жойлаштириш (қўшимча чиқарилиш) орқали кўпайтиришда;
ўз капиталини капиталлаштириш ҳисобига қимматли қоғозларнинг номинал қийматини ошириш орқали устав капиталини кўпайтиришда (янги чиқарилиш);
ўз капиталини капиталлаштириш ҳисобига қўшимча акцияларни чиқариш орқали устав капиталини кўпайтиришда (қўшимча чиқарилиш);
қимматли қоғозларни майдалашда (янги чиқарилиш);
қимматли қоғозларни йириклаштиришда (янги чиқарилиш);
бир турдаги қимматли қоғозларни бошқа турига айирбошлашда;
АЖни қайта ташкил этишда.
2. Қуйидаги ҳолларда илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш:
эмитентнинг фирма номини ўзгартириш, шу жумладан кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўзгартириш;
қимматли қоғозлар чиқарилиши шаклини ўзгартириш;
акциядорлик жамияти шаклини ўзгартириш;
қонун ҳужжатларида белгиланган муддат доирасида акцияларни жойлаштириш муддатини узайтириш;
тўлиқ бўлмаган жойлаштириш;
жамиятнинг устав капиталини камайтириш мақсадида акцияларнинг умумий сонини қисқартириш
3. Қуйидаги ҳолларда қимматли қоғозлар чиқарилишини Қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестридан чиқариш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш:
чиқарилишни амалга ошмаган деб эътироф этиш;
эмитентни қайта ташкил этиш;
эмитентни тугатиш;
тегишли суд қарорининг мавжудлиги;
облигация чиқарилишини сўндириш.