Бугунги кунда ихтиёрий эмитент ёки лойиҳада қатнашиш истагини билдирган исталган юридик ва жисмоний шахслар учун Марказий депозитарий томонидан семинар-тренинглар, махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда. Депозитарий соҳаси бўйича Республикамиз ва хорижнинг тажрибали тренерлари томонидан ўтказиладиган ўқув курслари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фаолият олиб борадиган ташкилот вакиллари учун ажойиб имконият ва қимматли маълумотларни тақдим этади.
Ходимлар малакасини ошириш, соҳага оид сўнгги ўзгариш ва янгиликлардан бохабар бўлиш, доимий халқаро тажрибага эга бўлиб бориш каби бугунги куннинг энг муҳим жиҳатларини ҳисобга олиб Марказий Депозитарий томонидан қатор янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Тренинг йил давомида бир неча бор Тошкент шаҳрида ёки Республикамизнинг исталган ҳудудларида ўтказилиши кўзда тутилган. Аввалдан келишилган мавзу ва дастурга кўра олиб бориладиган тренинг жараёнлари бир неча кун давом этиб, иштирокчилар нафақат назарий маълумотга эга бўладилар, балки Марказий Депозитарийнинг етакчи мутахассислари томонидан иш юритиш,...... бўйича амалий ҳамда экслюзив маслаҳатларга эга бўладилар. Тренинг мавзуси, куни ва ўтказилиш жойи аваалдан белгиланади.
Тренинг иштирокчилари ҳамкор корхона ва ташкилот вакиллари халқаро ва республика миқёсда ўтказиладиган турли конференция ва форумларда иштирок этиш имконига эга бўладилар.