• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Акциядорлик жамияти

Умумий маълумот

“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси – Ўзбекистон Республикаси депозитарлик тизимида депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобини юритиш ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминлайди.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги №263 “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги қарори билан ташкил этилган.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси мижозларга кенг миқёсдаги депозитарлик ва консультатив хизматларни кўрсатиш билан бир қаторда, шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда иш олиб боради. Марказий депозитарий ходимлари мижозларнинг барча қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича ахборот бериш учун етарлича билим ва тажрибага эгалар.