• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Вазифа ва функциялар

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўз фаолиятини "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб боради. "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎзР қонунининг 39 ва 40-моддаларида Марказий депозитарийнинг марказий рўйхатдан ўтказувчи сифатидаги мутлақ вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган.  

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари қуйидагилардан иборат:

қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш; ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;

қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш;

давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

инвестиция воситачиларининг депо ҳисобварақларини юритиш;

қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

Депонентларнинг ягона базасини юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодларни бериш; депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.